Хўжайлидаги мактаб ўқувчилари ўртасидаги жанжал оқибатида 8-синф ўқувчиси касалхонага тушди

2019 йил 23 май куни Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида яшовчи, 41-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси Д.А., Т.Ибрагимов кўчасида ўзаро жанжал туфайли шу кўчада яшовчи, 2-сонли ўрта мактабнинг 8-синф ўқувчиси Ф.Ж.нинг юзига қўли билан урган вақтида у боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.

 Хабарда айтилишича, ўзаро жанжал натижасида  Ф.Ж. касалхонага ётқизилиб, Д.А. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жинояти иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлимлар