Қораўзак тумани ҳокими ўзгарди

Кеча, 25 май куни Қораўзак тумани халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари 48-сессиясида  Жўқарғи Кенгес раиси фармойишга асосан Жумабаев Роман Абдикадирович Қораўзак тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда "KRuz.uz" манбаси хабар берди. 

Маълумот учун, Жумабаев Роман Абдикадирович  2010 йилнинг 25 октябридан буён "Ўзагролизинг" акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон Республикаси филиали директори лавозимида фаолият олиб бораётган эди. 


 Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Қораўзак тумани ҳокими лавозимида Утемуратов Даулетбай ишлаб келаётган эди. 

Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар