Кегейли туманидаги кам таъминланган оила хонадони тўлиқ таъмирлаб бериладиган бўлди 

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри, очиқ мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида ҳар ойнинг иккинчи ўн кунлиги “Мулоқот кунлари” этиб белгиланган.

Шундай мулоқот кунларидан бири Федерация раиси Ж.Саримсоқов томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Халқобод шаҳарчасида ўтказилди.

Кегейли тумани Халқобод шаҳарчасида истиқомат қилувчи кам таъминланган Жумабай Алламбергенов хонадонида олиб борилган мулоқот давомида, унинг яшаш шароити ачинарли ҳолатга келиб қолгани, ижтимоий ҳимояга муҳтож эканлиги аниқланди.

На данном изображении может находиться: в помещении

Федерация томонидан Жумабай Алламбергеновнинг турмуш шароитини яхшилашга кўмаклашиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали уни ижтимоий фаоллик сари етаклаш мақсадида, Федерация маблағлари ҳисобидан уйининг тўлиқ таъмирдан чиқарилиши белгиланди.

На данном изображении может находиться: в помещении

Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раисининг Ёшлар масаласи бўйича  ўринбосари, Матбуот ва ахборот сектори бошлиғи Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар