Қорақалпоғистонда икки кунда 750 дан зиёд фуқаролар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

25-26-май кунлари Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Нукус шаҳар Кенгаши ташаббуси, Қоракалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, УзМТДП ҚР Кенгаши, Республика “Маҳалла“ ҳайрия жамияти билан бирга, Тошкент шаҳар ҳусусий тиббиёт бўлими «Кристал дентал лайт» тиббиёт жамоаси томонидан Нукус шаҳрида жамиятда ижтимоий ҳимояга муҳтож беморлар ва ногиронлар учун бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

Тиббий жамоа 25 кишидан иборат бўлибн стоматолог, невропатолог, эндокринолог, педиатр, гинеколог, терапевт, лор, умумий амалиёт врачлари ҳамда ҳамширалари, лаборатория ходимларидан ташкил топган. Шунингдек, жамоа ўзлари билан турли ҳил тиббиёт ускуналари (ЭКГ, портативный стоматологическая аппарат ва УТТ) ва дори дармонлар билан келди.

Акциясининг биринчи кунида Нукус халқаро аэропортида 2019 йил 25 май куни Тошкент шаҳар ҳусусий тиббиёт бўлими « Кристал дентал лайт» тиббиёт жамоасини Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Нукус шаҳар Кенгаши фаоллари нон-туз билан илиқ кутиб олинди.

Бундан сўнг, Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли Кўп Тармоқли Поликлиникасида акциянинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтирилиб, шифокорлар томонидан  аҳолида кўп учраётган касалликлар ва уларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзи ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек, акция доирасида Нукус шаҳридаги 59 МФЙдаги тиббий кўрикга муҳтож кам таъминланган, ёлғиз бошли 750 дан зиёд фуқоралар шифокорлар томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

 

Бўлимлар