"Дўстлик" канали бўйича югуриш марафони ўтказилди

25 май куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалида спортнинг Енгил атлетика тури бўйича "Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз" шиори остида қисқа масофага (5000 м) марафон ўтказилди. 

Марафонда филиал профессор-ўқитувчилари ва талабалардан иборат 70 нафардан ортиқ иштирокчилар югуришди. 

Мусобақа якунига кўра А. Қаuендеров ва М. Базарбаева ғолибликни қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.


 Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15-апрелдаги баёнида (23.04.2019 йил., 14-14/1-7712) 2019 йилнинг май ойи Республикамизда "Спорт ойлиги" деб эълон қилинган эди.

Бўлимлар