Нукус тумани ҳокими «Ҳоким гранти»ни ютган 6 нафар ёшга 10 млн сўм пул мукофоти берди

Нукус туманида Ёшлар иттифоқи Нукус тумани Кенгаши томонидан «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви ўтказилиб, унда «Ҳоким гранти» га сазовор бўлган 6 нафар ёш 10 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди. Учрашув доирасида 11 нафар кам таъминланган ёшларга спорт кийимлари топширилди. 

Шунингдек, Нукус тумани ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан самарали фаолият кўрсатаётган 4 нафар «Фидойи ёш»лар ҳамда «Синовдан юксалишга қатъий қадам» шиори остида ўтказилган стол тенниси спорт мусобақасидан ғолиб 3 нафар ёш Нукус тумани ҳокими Ажинияз Сейтахов томонидан фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Бўлимлар