“Беш ташаббус – беш имконият!” акцияси Берунийда қандай ўтди?

Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Мўйноқ туманида страт олган  “Беш ташаббус – беш имконият!” шиори остидаги акция жорий йил 24 май куни Беруний тумани ўтказилди.

Акция Беруний туманидаги 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ва тумандаги умумтаълим мактабларидаги 54 784 нафар ёшлар Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуси юзасидан ҳар бир ёшнинг қизиқишларини ўрганишга қаратилган  Сўровномани тўлдиришдан бошланди.

 

Берунийдаги биринчи ташаббус:

“Беруний менинг нигоҳимда” мавзусидаги танловда 50 нафарга яқин ёш ижодкорлар ўз истеъдоларини намоён қилишди.

Айниқса, “Сиз севган қаҳрамонлар”,  “Сардорлик маҳорати”, “Рақс жилоси”  мавзусидаги соҳа мутахассисларинг маҳорат дарслари 200 нафарга яқин ёшларни ўз атрофига чорлади.

Иккинчи ташаббусда: 1000 нафарга яқин ёшлар “Марра бизники” дея олға интилаётган Беруний ёшлари марафонда қанчалик спортсевар ёшлар эканликларини исботлашди.

Шунингдек, “Ёшлар маркази” гимнастика залида спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича мусобақаси, ХТБ қарашли 69-сонли мактабида спортнинг муатай тури бўйича мусобақаси, сув ҳавзасида спортнинг сузиш тури бўйича мусобақаси ташкил этилди.

 

 

Учинчи ташаббусда: тумандаги Санъат ва транспорт коллежида ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш тарғиб қилиш мақсадида “Ахборот технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Тўртинчи ташаббусда:

Туманда илк бор «Пахтакор» маҳалла фуқаролар йиғини Саркол кўчаси 37 уйда яшовчи Беруний маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи талабаси Тўлегенова Элмиранинг уйида «Уй кутубхонаси»га Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан 100 дан ортиқ бадиий асарлар тўплами совға қилинди.

Ёш китобхон-2018” танлови совриндори Шахноза Каримбаева иштирокида маҳорат дарси эса, китобсевар ёшларни қувонтирди.

Бешинчи ташаббусда:

Акция доирасида Ёшлар иттифоқи ёрдамида Беруний туманида 7 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилди.

- Хотин қизларларни тарбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, уларнинг тадбиркорлик йўналиши бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида  Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини кўллаб-қувватлаш маркази Қорақалпоғистон бўлими мутахассиси Гулбахар Базарбаева иштирокида  “Тадбиркор аёл” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинарда тадбиркор бўлиш истагида 20 нафар хотин-қизлар “Ҳар бир оила тадбиркор”, “Ёшлар – кележегимиз” давлат дастурлари ҳақида тушунчалар берилди.

Кун якунида “Ёшлар – келажак бунёдкор!” шиори остида гала-концерт ўтказилди. Унда Беруний тумани ҳокими А.Сапарбаев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси А.Данияров томонидан акция доирасида ўтказилган тадбирлардаги ғолиблар ва фаол иштирок этган ёшлар рағбатлантирилди.

 

Индира Мамбетназарова

Бўлимлар