Ўзбекистон Pеспубликаси Ички ишлар вазири ўринбосари Амударёда сайёр қабул ўтказди

28 май куни Чойкўл овулида Ўзбекистон Pеспубликаси Ички ишлар вазири ўринбосари Баҳромбек Одиловнинг сайёр қабули ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Ички ишлар вазири Айтбай Темирханов, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, ИИБ бошлиғи Дилшод Ибрагимов, тумандаги муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Сайёр қабулда Амударё тумани ва бошқа туманлардан келган фуқаролар инсон ҳуқуқлари, фуқаролик, ҳуқуқ-тартибот ва бошқа соҳаларда масъулларга шикоятлар ва таклифлар билан мурожаат қилдилар. Жумуртов овулида яшовчи Канжа Қурбониёзовнинг 2017 йилда Жиноят процессуал Кодексининг тегишли моддасига кўра қамалган ўғлини авф этиш масаласида, Чойкўл овулида яшовчи Дилбар Пиримбетованинг сотиб олган автомашинаси гаровга қўйилгани сабабли таъқиқ қўйилгани, уни номига ўтказишнинг имконияти бўлмаётгани ҳақида, Назархон овулида яшовчи фуқаро Азамат Абдуразаковнинг “Бухоро-Нукус” автомагистрал йўлининг Назархон овулидан ўтиш ҳудудига тезликни чекловчи белги ўрнатиш бўйича қилган мурожаатлари шулар жумласидандир.

Сайёр қабул давомида фуқароларнинг турли масалалар бўйича амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари жойида ўрганилиб, уларни тез орада ижобий ҳал қилиш бшйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Amunews.uz: О.Худойберганова.

Бўлимлар