Энди банк ҳисобрақамини онлайн тарзда ҳам очиш мумкин

Давлат хизматлари марказилари томонидан тадбиркорлар учун банк ҳисобрақамини масофадан туриб очиш имконияти яратилди.

Тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлар ўзига маъқул банкни танлайди. Сўнгра 5 дақиқа ичида банк ҳисобрақамини очади.

Буни 2 усулда яъни Давлат хизматлари марказларига ташриф буюриш ёки fo.birdarcha.uz орқали электрон хизматдан фойдаланиш орқали амалга ошириш мумкин.

Тахиатош тумани ДХМ бўлим бошлиғи Қ.Ембергенов

Бўлимлар