Фурқат Юсупов: "Бош вазир виртуал қабулхонаси муаммоимни ҳал қилиб берди"

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонаси бугунги кунда минглаб юртдошларимизнинг кунлар, ойлар, йиллар давомида ҳал этилмаган муаммоларини ҳал этиб бермоқда. Виртуал қабулхона қисқа муддат ичида халқимиз ишончини оқлади. Энди одамлар бирор муаммо ҳал қилинмаётган бўлса, бемалол виртуал қабулхонага мурожаат қилишмоқда.

Мен ҳам ушбу қабулхонага мурожаат қилишга мажбур бўлдим. Келинг яхшиси ҳаммасини бошидан бошлай қолай. Шу йилнинг 26 октябр санасида пластик карточкам орқали "Янгиариқ пропан газ" МЧЖ шаҳобчасида газ қуйдириш учун 96 000 (тўқсон олти минг) сўм ечиб олинган эди. Бироқ шаҳобча вакиллари пластик карточккамдан ўтказилган маблағ уларнинг ҳисоб рақамига тушмаганини айтишди. Шундан сўнг бу масала бўйича Ўзмиллийбанкнинг Қорақалпоғистон бўлимига мурожаат қилдим. Банк ходимлари пластик картамдан пул ечилгани ва ушбу маблағ "Янгиариқ Прапан газ" МЧЖ ҳисобига тушгани исботлаб беришди. Бироқ шаҳобча вакиллари бу пул бизга тушмаган дея туриб олишди. Пластик карточкамдан пул ечиб олиндию, бироқ бу маблағ эвазига менга хизмат кўрсатилмади. Шунда менинг пулим хавога учиб кетдими? Бунга кимдир жавоб бериши керакку ахир. Ҳа, тўғри 96 минг сўм катта маблағ эмас. Бироқ нега энди мен бу пулдан воз кечишим кераку, бундан кимдир фойдаланиши керак деган саволлар пайдо бўлди. 10 кундан ортиқ вақт мобайнида бу муаммо ҳал қилинмагач, охирги вариант Бош вазир виртуал қабулхонасига мурожаат қилишга қарор қилдим. Шундан сўнг кўпчилик cингари менда ҳам турли хил ҳаёллар пайдо бўлди. Кунига минглаб мурожаатлар келиб тушаётган бўлса, менинг мурожаатим эътибордан четда қолиб кетмасмикан деб ўйладим. Орадан 3 кун ўтгач Банк ходимлари телефон қилиб шаҳобчага боришимни ва улар 96 минг сўмга пропан қуйиб беришини айтишди. Текширувлар натижасига кўра Халқ банки Янгиариқ тумани филиали мижози бўлган МЧЖ "Янгиариқ пропан газ" терминалига ушбу пул ўтганлиги аниқланди. Шу тариқа муаммо бартараф этилди ва мендан олинган маблағ эвазига ўз ҳақимни олдим.

Ушбу муаммони ҳал қилиб берган Бош вазир виртуал қабулхонаси ва Ўзмиллийбанк Қорақалпоғистон бўлимига миннатдорчилик билдираман.

Фурқат Юсупов

KRuz.uz'нинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг

Бўлимлар