Қораўзакдаги “Беш ташаббус - беш имкон!” ёшлар форумида қандай ишлар амалга оширилди?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 
19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини, шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни кўпроқ тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселелектор йиғилишидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, Президентимиз томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган 5та муҳим ташаббус атрофида ёшларни бирлаштириш мақсадида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши томонидан “Истиқбол” ёшлар қанотининг “Эзгу ғоядан – эзгу мақсад сари!” шиори остида, “Беш ташаббус – беш имкон!” номли ёшлар форуми Қораўзак туманида бўлиб ўтди. Ушбу форум Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши томонидан тасдиқланган концепцияси асосида ҳамкор ташкилотлар билан бирга юқори савияда ўтказилди.
Ёшлар форумига партия вакилларидан ташқари Қораўзак туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, солиқ бўлими, ички ишлар бўлими, Маҳалла ҳайрия жамоат фонди бўлими, Соғлом-авлод ҳайрия жамоат фонди ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиди.


Ушбу форумни ўтказишдан асосий мақсад – Ватанимиз мустақилигини мустаҳкамлаш, эзгу ғоялар ва яратувчанлик руҳияти билан ёшларни бир мақсад атрофида жамлаш орқали уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, қалбларида юрт тағдирига дахлдорлик ҳиссини ошириш, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш, ёшларнинг онгги ва ҳаётига дахл қилиши мумкин бўлган зарарли ахборотларга нисбатан мафкуравий иммунитетни кучайтириш ва шу асосда иқтидорли ёшларни юзага чиқариб улар сафини кенгайтириш ва уларни қобилиятларини рағбатлантириш, хотин-қизлар бандлигини реал таъминлаш, ногиронлиги бўлган ва кам таъминланган ёшларни кенгроқ жалб этиб жамиятга кенг жалб этиш бўлиб ҳисобланади.


Форумни Қораўзак туманини янги сайланган ҳокими Жумабаев Раман Абдикадировичнинг ўзлари ёшларни табриклаб уларга омадлар ва зафарлар тилаб, илиқ сўзлар билан очиб берди. Сўнгра минбарга Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши бўлим мудири Равшан Ҳамидов ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси Ешимбетов Халилла Бекимбетович чиқиб гапирдилар ва туман аҳолиси айниқса ёшларга миннатдорчилик билдирди.
Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади. Шу асосда тумандаги “Дўстлик” истироҳат боғида ушбу йўналишларнинг ҳар бири алоҳида кенгайтирилган равишда “ИСТЕЪДОД” шоуси номли танловлар ташкил этилди. Буларга 200дан ортиқ мактаб ва коллеж ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари билан бир қаторда имконияти чекланган ёшлар жалб қилинди. Бундан ташқари Ўзбекистон ХДП “Истиқбол” ёшлар қаноти ташаббуси билан Қораўзак иқтисодиёт коллежи ва Қораўзак қишлоқ-хўжалиги касб-ҳунар коллежи ташаббускор ёшлардан иборат “FIVE STARS” “Қувноқлар ва зукколар” (ҚВЗ) шоуси ташкил этилди. Бу шоу партия тизимида янги лойиҳа бўлди. Туманнинг кўпчилик ёшлари-ю. Ёши катталари томонидан илиқ кутиб олинди.


Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган бўлиб форум доирасида Ўзбекистон ХДП томонидан ёшлар интернетдан бепул ва эркин фойдаланиши мақсадида “WI FI room” ташкил этилди. Шу жойда компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш мавзусида ёшларга семинар ташкил этилди. Семинар сўнггида истироҳат боғи атрофида “Олтин бармоқ” номли компьютердан тез ва тўғри фойдаланиш бўйича мусобақа ва ҳар хил конкурслар ташкил этилди. Бу ахборот технологиялари билан боғлиқ конкурслар ёшларнинг янада компьютер билан ишлаш, ўрганиш ва изланиш каби туйғуларини жунбушга келтирди десак адашмаймиз! Бу соҳага жами 100дан ортиқ ёшлар жалб қилинди.


Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган бўлиб, Ўзбекистон ХДП томонидан ёшлар учун янги бадиий китобларни эркин мутоала қилиши ва бепул фойдаланиши мақсадида “BOOK ROOM” ташкил этилди Янги очилга “BOOK ROOM” ни Қораўзак тумани ҳокими Жумабаев Раман Абдикадирович ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши бўлим мудири Равшан Ҳамидов ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси Ешимбетов Халилла Бекимбетович биргаликда қизил ленталарини кесиб очиб бердилар ва ўзларининг илк фойдаланувчилар сифатида ўз дастхатларини қолдирдилар. “BOOK ROOM” 500 турдаги ўзбек ва қорақалпоқ тилларидаги 2000дан ортиқ бадиий китоблар билан тўлдирилди. “BOOK ROOM” га ташриф буюрган таниқли шахслар учун ўз фикр-мулоҳазаларини, ёшларга тилакларини билдиришлари учун махсус “Guest book” (мехмонлар китоби) шкафи ташкил этилди. 1-бўлиб бундан туманга яқинда сайланганлигига 1 кун ҳам ўтманган туман ҳокими Раман Абдикадирович, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши бўлим мудири Равшан Ҳамидов ва Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси Халилла Бекимбетович биргаликда рўйҳатдан ўтиб, китобларга ўз имзоларини қолдиришди.

Бу лойиҳа китоблар фондини янада оширишга ёрдамлашади. Бундан ташқари истироҳат боғи очиқ осмон остида ёшларни китоб ўқишга қизиқтириш мақсадида китобхон ва мутоалага қизиқувчи ёшлар иштирокида ўзлари ўқиган китоблари бўйича “Билимдон” интеллектуал танлови ўтказилди. Янада партия бурчаги сифатида аҳоли, айниқса, ёшларимиз учун 1000га яқин бадиий китоблар кўргазмаси ташкил этили. Ва тумандаги китобга қизиқувчи аҳоли томонидан 100га яқин бадиий китоб кўргазмажойидан арзонлаштирилган баҳода сотиб олинди. Бу соҳага жами 200дан ортиқ ёшлар ва ва туман аҳолиси жалб этилди.
Бешинчи ташаббус – хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини таъминлаш бўлиб бу ташаббус доирасида ҳамкор ташкилотлар ва туман ҳокимлиги билан биргаликда “Дўстлик” истироҳат боғи йўлакларида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ташкил этилди. Меҳнат ярмаркасида ташкилотлар, таълим муассасалари, кичик завод ва тадбиркорлик фирмалари ва фабрикалар ва бошқа корхона ва муассасалар ўзларининг жами 450дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Ундан 160га яқин фуқаролар ўзларига маъқул келган иш ўринлари билан таънишиб улар тўғрисида тўлиқ маълумот олишга эришди. 70дан ортиқ кредит олиш истагидаги хотин-қизларга Банклар ва Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси Қораўзак тумани бўлими мутахассислари томонидан кредит олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, йўл-йўриқлар берилди.

Ўзбекистон ХДП ташаббуси билан туманда жойлашган 10та кам таъминланган оила хонадонларига 10та чорвачилик моллари арзонлаштирлган кредит сифатида тарқатиб берилди. Бундан ташқари Ҳотин-қизлар қўмитаси ва ҳомийларни жалб этган ҳолда маҳаллаларда истиқомат қилаётган имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 2 нафар аёлга тикув машинаси ва мини печ топширилди.

Бўлимлар