Амударёда 2 млрд. 831 млн. сўм сарфланган янги нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди

Бугун, 31 май куни Амударё туманининг "Босу"маҳалласи ҳудудида тадбиркор, таълим фахрийси Аҳмад Машарипов 50 нафар болажонларга таълим-тарбия бериш имконига эга “Баҳорой” нодавлат мактабгача таълим муассасасини ишга туширди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда

Хабарда ёзилишича, мактабгача таълим муассасасининг қурилиши ва жиҳозланиши учун“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг 1 млрд. 208 миллион сўм кредити ва тадбиркорларнинг ўз маблағидан жами 1 млрд. 623 миллион сўм сарфланган.
 “Баҳорой” нодавлат мактабгача таълим муассасаси ишга туширилиши муносабати билан 11 та янги иш ўрни яратилди.

Муассасанинг ишга туширилишига бағишланган тантанага Қорақалпоғистон Песпублика Мактабгача таълим вазирлиги бўлим мудири Замира Ережепова, туман ҳокими ўринбосари Алишер Йўлдошев, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Бекмон Алламбергановлар иштирок этдилар ва кичкинтой болажонларнинг яхши таълим-тарбия олишларига муносиб шароитларни яратган тадбиркор ва ишбилармон инсон Аҳмад Машариповга ва унга қўл-қанот бўлган фарзандларига улкан миннатдорчилик билдирдилар.

Бўлимлар