Жўқорғи Кенгес депутатлари байрам муносабати билан болаларга сoвға улашди

Мамлакатимизда болаларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, уларнинг қобилиятини юзага чиқариш, ҳғар томонлама етук баркамол авлод бўлиб камол топиши учун барча шароитлар яратилган.

1989 йили БМТ Бош Ассамблеясининг болалар ҳуқуқлари ҳақида Конвенция қабул қилинган эди.  Конвенцияда барча давлатларда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ёзилган бўлиб, давлатимиз ушбу Конвенцияга  1992 йил 9 декабрь куни қўшилди.

Шу куни оғир бемор, даволанишга муҳтож бўлган ва ногирон болалар учун хайрия акциялари ва оммавий тадбирлар ташкил қилинади.

Чунки халқимиз азалдан бир-бирига меҳр-муҳаббат туйғуси, ижтимоий ҳимояга  муҳтож, болалигидан ногирон ва кам таъминланган болаларнинг ҳолидан хабар олиш дастурга айланган. 

Ушбу сана муносабати билан O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қ.Бабашев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов,  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари  А.Данияров, Б.Қайипбергенов ва тадбиркор П.Ережеповалар, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши билан ҳамкорликда  Республика силга қарши курашиш болалар санаториясида даволанаётган болаларнинг ҳолидан хабар олишди.   

- Болалар бизларнинг келажаги миз, эртанги кунимизнинг давомчилари кўзимизнинг нури ва ҳаётимизнинг чироғи ҳисобланади деди – O’zLiDeP Қорақалпоғи стон Республикаси Кенгаши  раиси С.Турманов.

 

Барча мутасадди ташкилотлар қатори ушбу санада партия фаоллари ҳам ҳар йили болалар кунида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган болаларни, уйда таълим олаётган, шифохоналарда даволанаётган болаларнинг кўнгилларини кўтариш ва уларни ҳурсанд қилишни ният қилишган.    

Байрам муносабати билан санаторияда даволанаётган  болалар учун ташкилотчилар томонидан  эсдалик савғолари топширилди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати

Бўлимлар