Қўнғиротлик фуқаро "Омад Шоу"дан Малибу ютди

Бугун Қўнғирот тумани ҳокимияти қошида «Омад Шоу»да Малибу ютган Интизор Атамуратовага машина калитини топшириш маросими бўлиб ўтди. Тантанали маросимга томоша қилиш учун тахминан 15 минга яқин томошабин келди.Тумандаги «Моншақли» МФЙда истиқомат қилувчи 1990 йил туғилган И.Атамуратова шоунинг 27-сони супер барабан ғолиби бўлди. Кенг жамоатчилик олдида совға ғолибага топширилди.

-Малибу ютаман, деб ўйламаган эдим. Омадни қарангки, автомашина соҳибаси бўлдим. Шарбат ичиб, бугун энг омадли инсонга айланганимдан хурсандман, – дейди Интизор Атамуратова.
Манба "Kar24.uz"

Бўлимлар