Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида “Обод қишлоқ” дастурининг ижроси муҳокама қилинди

Муҳтарам Президентимизнинг 2018-йил 29-мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисидаги Фармонига кўра, энди энг чекка қишлоқлар ҳам барча инфратузилма яратилган гўшаларга айланмоқда.

31-май куни Қораўзак ҳамда Тахтакўпир туманларида жорий йил “Обод қишлоқ” дастурга киритилган овул фуқаролар йиғинларидаги иш жараёнлари билан танишиш ва дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида мутасадди соҳа вакилларининг иштирокида йиғилиш ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов бугунги кунда мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида қишлоқ ҳудудлари қиёфасини замонавийлаштириш, унда истиқомат қилувчи аҳоли учун муносиб иш ўринларини яратиш, яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзини сезиларли ижобий ўзгартириш борасида амалга оширилаётган эзгу ишларга тўқтаб ўтди. Шунингдек, Қораўзак, Тахтакўпир туманларида мазкур дастур ижросининг таъминланишини танқид қилиб, белгиланган ишларнинг ўз вақтида бажарилиши ва якунланиши бўйича тегишли соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар белгилаб берди.

Йиғилишда “Обод қишлоқ” дастурини амалга ошириш борасидаги мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этишга қаратилган ишларни самарали ташкил этиш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Маълумот учун, жорий йил “Обод қишлоқ” дастурига Тахтакўпир туманида “Тахтакўпир”, “Мулк”, “Даўқара”, шунингдек, Қораўзак туманида “Қораўзак”, “Есимўзак” ҳамда “С.Камалов” овул фуқаролар йиғинлари киритилган.

Бўлимлар