Берунийда Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси бошлиғи сайёр учрашув ўтказди

Бугунги кунда республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уни янада ривожлантириш борасида барча зарур ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган.

Эндиликда бу каби меъёрий ҳужжатлар, Президент фармон ва қарорлари мазмуни, улар асосида тадбиркорларга яратилган имтиёзлар моҳиятини аҳолининг кенг қатламига, айниқса, кичик бизнес вакиллари, тадбиркорларга етказиш мақсадида жойларда тегишли соҳа вакиллари иштирокида сайёр учрашувлар ташкил қилинмоқда. 

Жорий йилнинг 31-май куни Беруний тумани Ёшлар марказида Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси бошлиғи Х.Файзуллаев Амударё, Беруний, Элликқалъа ва Тўрткул туманлари тадбиркорлари билан учрашув ўтказди.

Тадбирни Беруний тумани ҳокими А.Сапарбаев очди ва иштирокчиларга  мазкур учрашувнинг мақсади ҳақида маълумот берди.

Бундан сўнг сўз олган Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси бошлиғи Х.Файзуллаев тадбир қатнашчиларига юртимизда Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида айтиб ўтиб, қонунчиликда қабул қилинаётган янги норматив қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти билан ҳам таништириб ўтди.

Ўз навбатида тадбиркорлар фаолиятлари давомида учраётган муаммолар ва қизиқтирган саволларига жавоблар олиб, ўз таклифларини ҳам билдириб ўтди.

Бўлимлар