Чимбой тумани прокурор сектори ҳудудидаги имконияти чекланганларнинг ҳолидан хабар олинди

 1-июнь «Болаларни ҳимоя қилиш» куни муносабати билан Чимбой тумани прокурор сектори ҳудудидаги «Тағжап» овул фуқаролар йиғинида имконияти чекланган, кам таъминланган ва руҳий касал фарзандли оилаларнинг ҳолидан хабар олинди.

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни – бу, авваламбор, инсонпарвар ва адолатли жамиятни шакллантириш учун керакли шарт-шароитлар сифатида болаларнинг ҳаётга, таълимга, дам олишга, жисмоний ва психологик зўравонликлардан ҳимояланиш, болалар меҳнати эксплуатациясидан ҳимояланиш ҳуқуқларини ҳурмат қилиниши зарурлиги ҳақидаги катталар учун эслатма ҳисобланади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 15 ёшгача бўлган болалар мамлакат аҳолисининг 30 фоиздан кўпроғини ташкил этади. Уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари мамлакат қонунчилиги билан ҳимояланган. Шу билан бирга, шундай болалар борки, уларни қўллаб-қувватлаш ва алоҳида эътиборга олиш керак.

Туман прокуратураси ташаббуси билан «Тағжап» овул фуқаролар йиғинида ногирон, кам таъминланган ва руҳий касал фарзандли оилаларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳар хил турдаги ўйинчоқлар ва ёғ, ун маҳсулотлари топширилди.

Амалга оширилган хайрия тадбирлари болажонларнинг хуш кайфиятларига ва қувончли табассумларига сабаб бўлди.   

Туман прокурори ёрдамчиси И.Йўлдашев

Прокуратура терговчиси Ж.Айбуллаев

 

 

Бўлимлар