Қорақалпоғистон Республикаси МИБ бошлиғи Мўйноқ туманидаги болалар боғчаси тарбияланувчиларига совға улашди

 1-июнь ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Дарҳақиқат, инсон бу ёруғ дунёда болам деб яшайди, бахтини фарзандларининг камолида кўради. Жаҳонда бирор-бир миллат, халқ йўқки, у ўз зурриёди тўғрисида қайғурмасин. Бироқ, ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, Ўзбекистондек болажон юрт ер юзида кам топилади.

Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки кунларданоқ халқимизнинг ана шу бебаҳо, эзгу хислати давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Мўйноқ туманидаги 4-сонли санатория типдаги болалар боғчаси  - бунинг айқин мисолидир.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Азамат Ялгашевич Юлдашев 1-июнь – ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Мўйноқ туманидаги мактабгача таълим муассасининг барча тарбияланувчиларига совғалар топширди.

Тадбир доирасида, болажонлар томонидан ҳар турли қизиқарли чиқишлар намойиш этилди.

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси матбуот хизмати

 

Бўлимлар