Мўйноқдаги меҳнат ярмаркасида 69 нафар фуқаро иш билан таъминланди

Бош прокуратуранинг Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ташаббуси билан Меҳнат вазирилиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг 1 июнь куни меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди. Бу ҳақда "New Muynak City" канали хабар бермоқда.

Меҳнат ярмаркасида 35 та корхона ва ташкилотлар жами 305 та бўш иш ўринлари билан қатнашиб, ярмарка давомида 69 нафар фуқаролар меҳнат шартномаларини имзолаб, иш билан таъминланди.
Бу каби тадбирлар ҳар ҳафтанинг якшанба куни ўтказилиши белгилаб олинди.

Бўлимлар