Оролбўйида чўл ўсимликлари блок-инкубаторларда етиштирилади

резидент ҳузуридаги Халқаро Оролбўйи инновация марказига 25 май куни Япониянинг OYO корпорацияси вакиллари — Казухиро Азами ва Сунао Обояши ташриф буюрди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди, дея ёзмоқда daryo.uz.

OYO — экологик талофатлар, табиий офатлар туфайли ер юзи ва ер остида рўй берган салбий ўзгаришларни ўрганиш, баҳолаш ҳамда бартараф этиш бўйича фаолият олиб борувчи йирик корпорация.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

Корпорация вакилларининг Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида Халқаро Оролбўйи инновация маркази, OYO корпорацияси ва Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.

Ҳужжатга кўра, OYO корпорацияси билан ҳамкорликда маҳаллий хом ашёдан чўл ўсимликларини етиштириш учун инкубатор-блокларни тайёрлаш илғор технологияси жорий этилишига келишилди.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

Блок-инкубаторларни тайёрлаш бўйича ишлар «Мўйноқ» илмий-ишлаб чиқариш участкасида бошланди.

Казухиро Азами ва Сунао Обояши иштирокида 25 майдан 2 июнгача бўлган даврда ёпиқ илдизли тизимда саксовул етиштириш технологияси бўйича 3000 дона блок-инкубаторлар тайёрланиши кўзда тутилган бўлиб, кейинчалик блок-инкубаторларда етиштирилган саксовул кўчатлари Орол денгизи қуриган тубининг муайян участкаларига экилади.

Бўлимлар