Элликқалъада мотоцикл ҳайдовчисининг умрига зомин бўлган шахс қўлга олинди

1 июнь куни Қорақалпоғистонда инсон ўлими билан якунланган ЙТҲ содир бўлди, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

1 июнь куни номаълум ҳайдовчи Matiz русумли автомашинасини Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа тумани Амиробод ОФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда ҳайдаб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган Коинот маҳалласида яшаган 26 ёшли Н.С бошқарувидаги «Восход» русумли мотоциклни уриб юборган.

Номаълум шахс воқеа жойидан қочиб кетган. Натижада мотоцикл ҳайдовчиси касалхонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Элликқалъа тумани Сарибий ОФЙда яшовчи 31 ёшли Р.С бошқарувидаги Matiz русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бўлимлар