Чимбой ва Шўмоной туманлари пилла етиштиришда пешқадам

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигининг илк ҳосили – пиллани йиғиб-териб олиш мавсуми бошланди. 


Жорий йил Чимбой ва Шуманай туманлари пиллакорлари республикамизда биринчилардан бўлиб белгиланган режани бажаришга муваффақ бўлди. 
Жумладан, 162 та қути ипак қуртини парвариш қилаётган чимбойлик пиллакорларнинг заҳматли меҳнати туфайли ҳосил баракали бўлди. Улар 136 та қути ипак қуртидан 8 тоннадан ортиқ  сифатли маҳсулот олди. Бу борада шуманайлик пиллакорлар ҳам ўзларига билдирилган ишончни оқлаб чиқди. Яъни, улар жами 38 та қути ипак қуртини парвариш қилган бўлса, пилласи очилган 29 та қутидан 2 тоннадан ортиқ маҳсулот олишга эришди.


Бугунги кунда давлат томонидан соҳа ривожига қаратилаётган эътибор туфайли пиллакорларнинг азалий орзуси ушалмоқда. Пиллакорларимиз йилига икки марта ҳосил олишга эришмоқда. Ипакчилик тармоғи мутахассислари фақат пилла хомашёси етиштиришни ташкил этиш билан чекланмай, хомашёни қайта ишлаш, кўпроқ даромад олиш йўлида изланишлар олиб бормоқда. 


Мамлакатимизда пиллани қайта ишлаш корхоналарига бир қатор солиқ имтиёзлари берилди. Шунингдек, ипак қурти парвариши билан машғул бўладиган касаначилар, фермерлар ва бошқа фуқароларга ҳам кўплаб енгиллик ва имтиёзлар тақдим этилди. 


Айни пайтда Қорақалпоғистон Республикасида “Бўстон Силк” МЧЖ ҳамда “Азия-Силк” пиллани қайта ишлаш корхоналари мавжуд.

 

Бўлимлар