Элликқалъада Ёш оилаларга “Ёшлар уйлари” тантанали равишда топширилди

 Ёшлар — келажагимиз, юрт таянчи ҳамда ишончи, деймиз. Шу боис айни пайтда юртимизда ёш авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.

1 июнь “Халқаро болалар куни”да “Ёшлар ойлиги” муносабати билан Муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-­қувватлаш тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар ­Маҳкамасининг 2017 йил 23 сентябрдаги “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашда қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Элликқалъа туманидаги “А.Навоий” МФЙ ҳудудида қурилган кўп квартирали турар жойлардан 3 та ёш оилага “Ёшлар уйи” тантанали топширилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 сентябрдаги “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, бу уйларнинг олдиндан тўланадиган бадал тўлови Ёшлар иттифоқи томонидан тўлаб берилди.

«Бугун оиламиз учун қувончли кун бўлди. Биз ёшларга қаратилаётган бундай юксак эътибор ва ғамхўрликдан мамнунмиз. Келажакда бу уйларда камолга етадиган фарзандларимиз ҳам шу юртга муносиб инсонлар бўлиб улғайишига ишонаман», – дейди янги хонадон соҳиби Элдор Кожанов.

Намунавий лойиҳа асосида қурилган ушбу уйларда фаровон яшаш учун барча қулайлик яратилган. Иситиш тизими, иссиқ, совуқ сув, газ ва электр таъминоти барча техник талабларга кўра жиҳозланган.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши раиси О. Рўзимова

Бўлимлар