Элликқалъада 60 нафар ишга муҳтож хотин-қизлар доимий иш ўрни билан таъминланди

  Жорий йилнинг 1 июнь куни “Ёшлар ойлиги” доирасида Элликқалъа тумани Дўстлик ОФЙ ҳудудида жойлашган “Элликқалъа текс” МЧЖга қарашли 60 ўринга мўлжалланган тикувчилик корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Айтиш жоизки, тикув цехи ишга туширилиши билан овул фуқаролар йиғинидаги 60 нафар хотин-қизлар доимий иш билан таъминланди.

Мазкур цехни очиб тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган тадбиркор “Элликқалъа текс” МЧЖ раҳбари Ходжаев Шароф Рашидовичнинг тинимсиз изланишлари, ҳаракатлари меҳнатини ҳам таъкидлаб ўтишни жоиз топдик. Ушбу тикувчилик цехи таъмирланиб бошлаганда ҳар бир хонодонда бўлиб, хотин-қизларнинг оилавий аҳволи билан танишиб чиқди ҳамда “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури доирасида имтиёзли кредит олиб, Дўстлик ОФЙдаги 60 нафар ишга муҳтож аёл-қизларни доимий иш билан таъминлаб, орзу-умидлари рўёбга чиқарди десак, муболаға бўлмайди.

Келгусида корхонамиз фаолиятини янада такомиллаштириш ва шу асосда янада кўпроқ иш ўринлари яратиш, шунингдек, маҳсулотларимизни экспорт қилишни режалаштирганмиз, – дейди “Элликқалъа текс” МЧЖ раҳбари Шароф Ходжаев.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши раиси О. Рўзимова

 

Бўлимлар