Амударё тумани ҳокими ёшлар билан учрашди

Касб-ҳунар коллежлари бандлигини таминлаш, колллеж битирувчиларини тадбиркорликга тортиш, таълим муассасаларидаги тўгаракларнинг ҳозирги аҳволи ва унга таклифлар, 2016 йил 4 декабр куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси сайловида ёшлар ҳамда 18 ёшга тўлган биринчи марта иштирок этаётган ёшларнинг сайловларда иштироки масалалари Амударё туманида “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида кўриб чиқилди.

dsc07057


Учрашувда Амударё тумани ҳокими Йўлдошев Султонбой сўзга чиқиб касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таминлаш мақсадида тизимли ишлар қилинаётгани, иқтидорли ёшларни қўллаб -қувватлаш, уларнинг ўз иқтидор ва қобилиятини намойиш этишларига кўмаклашиш асосий вазифамиз эканлигини унутмаслигимиз зарур дея таъкидлади.

dsc07066

Тадбирда ҳоким ва тегишли мутахасисслар ёшлар томонидан берилган савол ва таклифларга батафсил жавоб берди.

dsc07081

KRuz.uz'нинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг

Бўлимлар