Қўнғиротда уддабурон тадбиркорларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармасининг Солиқ соҳасида хуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари томонидан навбатдаги назорат тадбирлари Қўнғирот туманида ўтказилди. Тадбир давомида давлат рўйхатидан ўтмаган қўштирноқ ичидаги тадбиркорларнинг ноқонуний фаолияти аниқланди ҳамда фуқароларга тегишли жами баҳоси 108 миллион 650 минг сўмлик ашёвий далиллар вақтинча сақлаш учун расмийлаштирилиб олинди.

Хусусан, Қўнғирот тумани М.Дарибаев кўчаси рақамсиз уйда истиқомат қилувчи фуқаро З.П. Қўнғирот Деҳқон бозорида ноқонуний равишда тегишли рухсат этувчи ҳужжатларсиз аҳолига сифати кафолатланмаган салқин ичимлик сувини (газвода) сотиб келганлиги маълум бўлди. Фуқарога тегишли бўлган жами баҳоси 30 миллион сўмлик ускуна холис гувоҳлар иштирокида вақтинча сақлаш учун расмийлаштирилиб олинди.

Шунингдек, Қўнғирот тумани, Т.Айбергенов кўчаси рақамсиз уйда истиқомат қилувчи фуқаро И.С. Қўнғирот Деҳқон бозорида ноқонуний равишда тегишли рухсат этувчи ҳужжатларсиз давлат рўйхатидан ўтмасдан салқин ичимлик суви (газвода) цехини ташкил этиб сотиб ўтирганлиги маълум бўлди. Фуқарога тегишли бўлган жами баҳоси 30 миллион сўмлик ускуна холис гувоҳлар иштирокида вақтинча сақлаш учун расмийлаштирилиб олинди.

Қўнғирот тумани Т.Айбергенов кўчасида рақамсиз уйда истиқомат қилувчи фуқаро А.Ж. Қўнғирот Деҳқон бозорида ноқонуний равишда тегишли рухсат этувчи ҳужжатларсиз салқин ичимлик сувини (газвода) сотиб келганлиги маълум бўлди. Фуқарога тегишли бўлган жами баҳоси 30 миллион сўмлик ускуна холис гувоҳлар иштирокида вақтинча сақлаш учун расмийлаштирилиб олинди.

Шу билан бирга, туманида истиқомат қилувчи фуқаро В.М. туман Савдо комплексида давлат рўйхатидан ўтмасдан гилам маҳсулотларини сотиб келганлиги аниқланди. Фуқарога тегишли бўлган ҳар турдаги жами баҳоси 18 миллион 650 минг сўмлик гилам маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.    

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.

 

Бўлимлар