#GenderUz: Урганчда Қорақалпоғистонлик ва Хоразмлик журналистлар учун "Гендер тенглиги" мавзусида тренинг бўлиб ўтмоқда

Жорий йилнинг 10 июнь куни Урганч шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти журналистлари учун “Гендер тенглиги ва бағрикенглик мавзусини ёритишда журналистларнинг потенциялини кучайтириш” мавзусида тренинг бўлиб ўтмоқда. 

Тренингни "Anhor.uz" интернет нашри бош муҳаррири Лола Исламова ва медиа тренер Саида Сулаймонова олиб боришмоқда. 

Тренингга Гендер тенглиги ва аёлларнинг хуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш, ЮНЕСКОнинг энг муҳим устуворликларидан бири ва Ўзбекистоннинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган ривожланиш Стратегиясининг асосий йўналишлари рўйҳатга киритилган. Буни амалга ошириш учун фуқароларнинг жинсидан қатъий назар ҳар бир инсоннинг қадр-қиммати тан олиниши даркор.


Тренингда иштирокчилар ўзларининг қандай хуқуқларга эга эканликлари ҳақида яна бир маротаба билиб олишди.

Шунингдек, ЮНЕСКО эксперти,  тарих фанлари доктори, АКШ Хофстра университети профессори Эльёр Каримов  гендер ва Низо тилининг гендер жихатларини хуқуқий нуқтаи назардан таҳлил килиб тайёрлаган презентацияси оркали тушунтириб ўтди.  

Тренинг "Anhor.uz" интернет нашри томонидан ЮНЕСКОнинг “ОАВларида “Низо тили" гендер ўлчами" лойиҳаси доирасида ташкил этилмоқда.Тренинг 11-июньга қадар давом этади.

Искандар Юсупов:

Бўлимлар