Нукусда болалар кардиохирургия марказини ташкил этиш таклифи билдирилди

"Менинг фикрим" - жамаовий мурожаатлар порталида Нукус шаҳрида болалар кардиохирургия марказини ташкил этиш ҳақида мурожаат пайдо бўлди

"Бугунги кунда болалар туғма юрак пороги кўп учрамоқда. Ҳозирда ушбу жарроҳлик амалиётини Нукус шаҳрида амалга оширишнинг имкони йўқ. Ушбу имкониятдан фойдаланиш учун катта сарф-харажатлар қилиб, Тошкент шаҳрига ёки бошқа чет давлатларга боришга тўғри келмоқда. Агар боришнинг иложи бўлмаса, чет элдан профессор-шифокорларнинг Ўзбекистонга келишини кутишга мажбур бўлмоқдамиз. Бу эса кўп вақтни талаб этади, - дейилади мурожаатда.

Мурожаатга қуйидаги линкка босиб овоз беришингиз мумкин:  УСТИГА БОСИНГ!

Бундан аввалроқ "Менинг фикрим" - жамаовий мурожаатлар порталидаги мурожаатларга қандай қилиб овоз бериш мумкинлиги ҳақида видео чиқарган эдик. Овоз беришни шу видео орқали ўрганиб олишингиз мумкин.

 

Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар