Беғараз донорлик акцияси Қорақалпоғистонда

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан ташкил қилинган «Бор меҳримиз сенга болажон!» шиори остидаги беғараз донорлик акцияси кўтаринки рухда давом этмоқда. 

«Ҳар бир болага меҳр-мурувват!» ойлиги доирасида  Қорақалпоғистон Республикаси қон қуйиш станциясида бўлиб ўтаётган хайрия акциясидан кўзланган асосий мақсад тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилишдан иборатдир.

Эрталабдан бошланган мазкур акцияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракция аъзолари, Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда барча кўнгиллилар жонбозлик кўрсатишмоқда. Улар бемор болажонларнинг соғайиб кетишларига ҳисса қўшган ҳолда қон топшириб, мурғақ қалбларга илиқлик улашдилар.

Ушбу акция кун давомида давом этади.

 

 

Айшолпан Оразымбетова,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матьуот-котиби

Бўлимлар