Мўйноқда қурилаётган кўп қаватли уйларни қандай сотиб олиш мумкин?

New Muynak City телеграм каналида Мўйноқда қурилаётган кўп қаватли уйларнинг ва уларни қандай сотиб олиш мумкинлиги  ҳақида хабар берилди.

 Мўйноқда замонавий энерготежамкор ва сифатли материаллардан қурилаётган кўп қаватли уйларда 2 ва 3-хонали квартираларни 20 йиллик ипотека кредитига, дастлабки 5 йилда 7 фоиздан (шундан 2 йил фақат фойизи тўланади) қолган йилларда 16 фоиздан сотиб олиш имкониятига эгасиз.

Бундан ташқари, бошланғич бадал миқдори квартира нархининг атиги 10% ни ташкил этади. Квартира нархлари қўйидагича:
2 хонали квартира - 150,6 млн.сўм
3 хонали квартира - 179,7 млн.сўм


Уй-жойларни харид қилиш бўйича Буюртмачи “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиалига (манзил: Нукус шаҳри Х.Улуқпан кўчаси 59а уй, мўлжал “Қорақалпоғистонгаз” филиали, тел.: (0361) 224-28-30) мурожаат қилишингиз мумкин. 
Мўйноқ туманидаги манзил: Мўйноқ тумани Ажиниёз кўчаси, 76 уй, Мўйноқ тумани ҳокимлиги.

 

Мурожаат учун телефонлар: (0361) 322-18-48, (93) 485-39-29.  
Шошилинг! Квартиралар сони чекланган!

Бўлимлар