Қунғиротлик Оринбаева Балнура Фан олимпиадаси Республика босқичида 1-уринни эгаллаб ОТМга имтихонсиз кириш бахтига муяссар булди

Жорий йилнинг 8 июнь куни Тошкент қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида академик лицейлар, касб-ҳунар коллежи ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича Республика олимпиадасининг IV босқичи бошланган эди. 11 июнь куни Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида ушбу республика фан олимпиадасининг ёпилиш маросими ва ғолибларни тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.


Тадбирда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Муродилла Холмуҳамедов ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, олимпиада совриндорларини қутлаган ҳолда уларга келажакда улкан зафарлар тилади. Шунингдек, ғолибларга дипломлар ва олий таълим муассасаларига тест синовларсиз ҳамда қўшимча имтиҳонларсиз кириш имтиёзини берувчи гувоҳномалар топширилди.


Олимпиаданинг IV-босқичи 18 та умумтаълим фанларидан (махсус мактаб-интернати ўқувчилари учун она тили ва адабиёт ҳамда математика фанларидан) ўтказилди. Мазкур босқичда 1059 нафар (448 нафари академик лицей ва касб-ҳунар коллежи, 611 нафари мактаб ўқувчилари) ўқувчилар иштирок этди.Шулар орасида Қунғирот тумани 21-сонли умумий урта таьлим мактабининг 11-синф уқувчиси Оринбаева Балнура Қозоқ тили ва адабиёти фанидан 1-уринни эгаллади.

Бўлимлар