"Савицкий музейи" ёнидаги марказий майдонда "OPEN AIR. SAHRO SIMFONIYASI" мусиқий лойиҳаси ўтказилади

Жорий йилнинг 18-27 июнь кунлари Ўзбекистоннинг бешта шаҳрида катта мусиқий лойиҳа – «OPEN AIR. SAHRO SIMFONIYASI» бўлиб ўтади. Анъанага айланган лойиҳа Ўзбекистон Миллий симфоник оркестрининг жонли концертлари ва миллий эстрада санъатининг моҳир ва ёш санъаткорлари чиқишларини ўзида мужассамлаштирган.

Лойиҳа Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳрида И. В. Савицкий номидаги давлат санъат музейи ёнидаги марказий майдонда бошланади. Мусиқа карвони концертлар билан Хива, Термиз, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларининг тарихий ва санъат майдонларида йўлини давом эттиради.

Жумладан, 18 июнь куни Нукус шаҳри И.В.Савицкий номидаги Давлат Санъат музеи олддидаги очик майдонда старт олиб, 20 июнь куни Хива шахридаги «Ичан Калъа» меъморчилик ансамблида, 23 июнь куни Термиз шаҳри Сурхандарё вилояти Санъат Саройи амфитеатрида, 25 июнь куни Қарши шаҳри марказий амфитеатрида ва 27 июн куни Шаҳрисабз шаҳри «Оқ сарой» тарихий обида олдидаги очиқ майдонда ӯтказилиши кӯзда тутидган.

Барча майдонларда лойиҳа учун ташкил этилган концерт заллари, 3000 дан 5000 тагача ўриндиқлар, мусиқавий чироқ ускуналари билан ясатилган саҳна, шаҳарнинг ўзига хослигини акс эттирувчи визуал экранлар қурилади.

Концерт дастурларининг ҳар бири вилоятларнинг ўзига хос томонларини ҳисобга олган ҳолда алоҳида тузилган. Концерт дастури мумтоз асарлар, машҳур романтик куйлар ва опера мусиқалари, фильмлар мусиқалари, рақс композицияларининг асл танловлари, томошабинлар учун кутилмаган совға ва яна кўплаб қизиқарли «туҳфа»ларни қамраб олган беш турдаги шоудан иборат.

Open Music жаҳоннинг турли халқлари маданиятида акс этган, умуминсоний қадриятларни тасдиқлашга қаратилган кенг кўламли дастур ва табиат ҳамда санъат уйғунлигини ўзига хос инновацион мультимедиа шаклида концерт орқали тақдим этиш билан томошабинларни жалб этади.

 

Лойиҳа қуйидаги ташкилотлар томонидан амалга оширилмоқда: Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон давлат филармонияси, Хоразм, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимиятлари.

Маълумот учун, Open Air Music лойиҳаси икки йилдан буён ташкиллаштирилмоқда. Шу давр мобайнида Ўзбекистон бўйлаб очиқ осмон остида 13 та концерт дастурлари ташкил этилган. Концерт дастурига ташриф буюрувчилар сони эса 100 000дан ортади.

БОШ ХОМИЙ: «SOTHIS AEGIS» компанияси.

http://sothisaegis.uz/ https://www.facebook.com/sothisaegis/

 

ЛОЙИХА БОШ ХАМКОРИ:Amirsoy” тог курорти.

http://www.amirsoy.com/ https://www.facebook.com/amirsoyresort/ https://instagram.com/amirsoyresort?igshid=1kkmhbdmsep1f

Бўлимлар