Тахтакўпирда судялар фуқaроларнинг мурожаатларини тинглади

 

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси судлари томонидан туманларда сайёр қабуллар ўтказиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу дастур ижросини таъминлаш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилиши давом эттирилмоқда.

Жорий йилнинг 13 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси жиноят, фуқаролик ишлари бўйича ва иқтисодий судлари раислари Қорақалпоғистон Республикасининг энг чекка ҳудудларидан бири Тахтакўпир туманида фуқароларнинг оммавий сайёр қабулини ўтказдилар.

Мазкур оммавий сайёр қабул туман марказида жойлашган 17-сонли Мусиқа мактабининг биносида бўлиб ўтди ва аҳолининг жиноий, фуқаролик ва иқтисодий судларга оид 20 дан ортиқ мурожаатлари тингланиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманидаги Ҳалқ қабулхонаси, туман судлари раислари ва ҳудуднинг сектор раҳбарлари билан биргаликда ижроси ижобий ҳал этилди.

Бўлимлар