Яқин қариндошлар машинани ишончномасиз ҳам бошқарса бўлади, деган гаплар ёлғонми?

Қонунчилик муаммолари институти бугун айрим сайтлар ва ижтимоий тармоқларда автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизимининг бекор қилинганлиги ҳақида тарқатилаётган маълумотларнинг асоссизлиги тўғрисида расмий маълумот берди.

 (https://t.me/qonunchilikinstituti/528)Хабарда айтилишича, автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизими ҳозир ҳам амалда бўлиб турибди ва бекор қилинмаган.

ХУЛОСА: тағин ишончнома керак эмас экан, “отмен” бўлибди деган нотўғри хаёл билан жарима тўлаб юрманг.

Унақада тарқалган қарор нимани англатади?

Аввало қарор санасига қарасангиз, у 1 март кунда имзоланганини кўриш мумкин. Кимдир эски нарсани топиб олиб, тарқатса, ишониб кетавериш керак эмас.

Шунингдек, фақат каналлар ёзган изоҳни эмас, қарорнинг ўзини ўқиб кўрган одам ишончнома бекор бўлмаганини, гап шунчаки лойиҳа ҳақида кетаётганини бемалол тушиниб олиши мумкин.

 @xushnudbek 

 

Бўлимлар