Чимбойда нақд пулни НКМдан ўтказмаган тадбиркорларнинг маҳсулотлари олиб қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 январдаги "Спирт ва алкогол маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш устидан давлат назоратини кучайтириш бўйича қўшимча чоралар ҳақида"ги қарори қабул қилинган.

Бу қарор талабларига бўйсунмаган айрим ишбилармонлар томонидан тегишли лицензияларсиз ва Республика ҳудудида айланма йўллар орқали қонунга зид равишда спирт ва алкогол маҳсулотларини сотилаётгани ҳали ҳам аниқланмоқда.

"Ғазийне" газетасининг хабар беришича, Чимбой тумани Деҳқон бозорида савдо қилувчи якка ишбилармон Қ.Нурманова харидорнинг нақд пулига НКМ чекини бермасдан ҳамда савдодан тушган нақд пулларни НКМдан ўтказмаганлиги аниқланиб, унинг 2 млн. 75 минг сўмлик пиво, ароқ, вино ва бошқа маҳсулотлари далилий ашё сифатида олинди.

Шунингдек, ушбу туманда яна бир якка тадбиркор Қ.Илясов ҳам харидорнинг нақд пулига НКМ чекини бермаганлиги ва савдодан тушган нақд пулларни НКМдан ўтказмаганлиги аниқланди. Бу якка тадбиркордан ҳам 1 млн. 793 минг сўмлик алкогол ва тамаки маҳсулотлари далилий ашё сифатида олинди.

KRuz.uz'нинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг

Бўлимлар