«Ўзгидромет»: Чанг бўронлари Қорақалпоғистонга хос ҳодиса(!)

Чанг ва тузнинг қуруқ зарралари кўп миқдорда учраши сабаб, чанг бўронига айланиб кетадиган кучли шамоллар Ўзбекистоннинг шимоли-ғарби учун одатий ҳолдир. Бу ҳақда, «Ўзгидромет»га асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.

Фото: «Газета.uz»

«Ўзгидромет» вакилларининг қайд этишича, 14 июнь куни юз берган ҳолат — аномал жараён эмас.

«Бу аномал жараён эмас. Чанг бўронлари, минтақада юзага келган вазият ва иқлимдан келиб чиқиб хулоса қилинса, Қорақалпоғистон учун хос. Шамол тезлиги сониясига 20 метргача кучайиши прогноз қилинган эди. Одатда бундай шамол чанг ва туз зарраларини ҳавога кўтаради», — дея маълум қилди «Ўзгидромет» вакиллари.

Эслатиб ўтамиз, 14 июнь куни соат 20:32—20:38 оралиғида кузатилган чанг-туз аралаш кучли шамол оқибатида Нукус шаҳрида томларнинг учиб кетиши, дарахт ва столбаларнинг қулаши ҳолатлари қайд этилган эди.

Бўлимлар