И.Маткаримов Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири этиб тайинланди

Makan.uzʹга ишончли манбанинг маълум қилишича, жорий йилнинг 20 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес Президиумининг 529-сон қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига Маткаримов Илҳом Исмаилович тайинланди.

И.Маткаримов фаолияти давомида Беруний тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлган. Янги лавозимга тайинланмасдан аввал, Бош прокуратуранинг Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси прокурори бўлиб ишлаган.

И.Маткаримов 1984 йилда Амударё туманида тўғилган. 2010 йилда Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. 2011 йилда Солиқ академиясини тугатган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тамомлаган (магистратура). Мутахассислиги математика ва информатика; солиқлар ва солиққа тортиш.

Бўлимлар