Қорақалпоғистонга 45,6 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчаларни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлишди

  Божхона ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган маҳсулотларни яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф қилинмоқда

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ата” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келаётган фуқаро М.Б.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва унинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс умумий қиймати 45,6 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчаларни ноқонуний тарзда юртимизга олиб кирмоқчи бўлганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси Ахборот хизмати

 

Бўлимлар