Қорақалпоғистонда 2016 йили ёнғин натижасида 4 киши ҳаётдан кўз юмган

Қорақалпоғистонда, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида фуқароларнинг эътиборсизлиги оқибатида 619 ёнғин содир бўлиб, уларнинг аксарияти очиқ майдонларда олов ёқиш, электр ускуналарининг носозлиги, электр симларининг қисқа туташуви натижасида келиб чиққан. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси катта муҳандиси,подполковник Бахтиёр Дауекеев "Қорақалпоғистон тонги" газетасига хабар берган.

Бунинг натижасида 1 миллиард 228,8 миллион сўмлик моддий зарар кўрилган. Содир бўлган ёнғин натижасида 7 киши тан жароҳати олиб, 4 киши ҳаётдан кўз юмган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан содир бўлган ёнғинлар сони камайган бўлсада, фуқароларнинг тан жароҳати олиши ортган.

KRuz.uz'нинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг

Бўлимлар