Амударёда 20 нафар қизлар ишли бўлишди

“Ёшлар ойлиги” доирасида Республика Ёшлар маркази Амударё тумани бўлинмасида ташкил қилинган тикувчилик тўгарагининг 3 ойлик ўқув курсини муваффақиятли якунлаган 20 нафар қизларимиз “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси маблағлағи хисобида кредит олиб тикувчилик фаолиятини йўлга қўйган “Тамара-Феруза” ХКга ишга жойлаштирилди. Тўгарак рахбари Тамара Юсупова тикувчиликка қизиқувчи аёл-қизларимизни Республика ёшлар маркази Амударё тумани бўлинмасида хунар сирларини самарали ўргатиб  битирувчиларни “Тамара-Феруза” хусусий корхонасигага ишга қабул қилмоқда.

Манба: Orol24.uz

Бўлимлар