Нукусдаги савдо марказидан футболка олган харидорга 250 минг сўм пули қайтартиб берилди

2019 йилнинг 14-июнь куни Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи Р.Т.нинг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Нукус шаҳар жамиятининг “Ишонч телефони" орқали  Асем савдо марказидан 250 минг сўмга олган иккита футболкаси сифатсиз бўлиб чиққанлиги ва уни алмаштириб ёки пулини қайтариб бермаётган"идан норози эканлигини билдирди. 


Харидорнинг мурожаати жамият ходимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, 250 минг сўмга олган иккита футболканинг пули тўлиқ харидорга қайтартиб берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раисининг Ёшлар масаласи бўйича  ўринбосари, Матбуот ва ахборот сектори бошлиғи Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар