Қорақалпоғистонлик талаба "Hellogram" тармоғини яратди

Яқинда ТАТУ Нукус филиали 2-босқич талабаси  Комилжон Зокиров томонидан "Hellogram" деб номланган янги мессенджер  ишлаб чиқди. Бу ҳақда ТАТУ Нукус филиали  матбуот хизмати хабар бермоқда. 

-“Бу мессенджернинг  бошқа тармоқлардан фарқи шундаки,  "Hellogram" фойдаланувчилари фақат админ томонидан блокланади. Бу ҳозирги кунда инсонлар орасидаги турли тушунмовчиликларнинг олдини олади. Сабаби программа инсонларга хос муносабатларни тушунмайди, у техника бўлгани учун унда ҳиссиёт йўқ. Шунинг учун дастурда админ томонидангина блоклаш ишлари олиб борилади.  Мессенджер позитив муносабатларга йўналтирилган бўлиб, қўшимча мусиц видео плаер лари ҳам бор.”-дейди, мессенгер муаллифи Комилжон Зокиров.
Маълумот учун,  "Hellogram" тармоғи Tелеграм ,WhatsApp  тармоқларидан фарқи сизга админ билан тез-тез боғланиб туриш имконини беради. "Hellogram"ни тез орада интернет орқали юклаб олиш имконига эга бўласиз.

Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар