Ёшлар иттифоқи Хўжайли тумани кенгаши раиси ўзгарди

Бугун Хўжайли тумани ҳокимлиги биносининг катта мажлислар залида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хўжайли тумани кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақида туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Йиғилишда Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси А.Данияров ва Хўжайли тумани ҳокими Ж.Ермашев ҳамда ташкилот фаоллари, ёшлар иштирок этишди.

А.Данияров кун тартибидаги масала бўйича ўз таклифларини билдириб, Ёшлар иттифоқи Хўжайли тумани кенгаши раиси лавозимига А.Худайбергеновнинг номзодини илгари сурди. 
Талабгор меҳнат фаолияти ва ташкилот доирасида амалга оширган ишлари, келажак режаларини айтиб ўтди.

Овоз бериш йўли билан  Ёшлар иттифоқи Хўжайли тумани кенгаши раиси А.Худайбергенов сайланди. 

Маълумот учун, бунга қадар Ёшлар иттифоқи Хўжайли тумани кенгаши раиси  лавозимида фаолият юритган Х.Халмурадов  Хўжайли тумани ҳокимлигининг ташкилий назорат гуруҳи раҳбари лавозмига тайинланган эди. 


 Эслатиб ўтамиз,  Х.Халмурадов 2018 йили Ёшлар иттифоқининг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон миқёсида "Йилнинг энг яхши маҳаллий кенгаши раиси " номинацияси ғолиби бўлган эди. 

KRuz.uz сайти янги сайланган ёшлар етакчиси А.Худайбергеновга  ҳам  ташкилот фаолиятидаги ишларида яхши натижаларни қўлга киритишини тилайди! 

Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар