Нукусдаги «Beeline» савдо шаҳобчаси фуқарога рад жавобини берди

Нукус шаҳри «Дружба» кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро А.Х. «Beeline» компанияси савдо шаҳобчасидан 438 минг сўмга 4 J маркали модем сотиб олади. Уйига боргач, модемнинг сифатсиз экани маълум бўлди. Фуқаро компания савдо шаҳобчасига келиб, бошқасига алмаштириб беришни сўрайди. Аммо мутасадди унинг уй манзилига тўғри келмаганлиги сабабли, савдо шаҳобчасидан модемни бошқасига алмаштириб бериши ёки пулини қайтариб беролмаслигини билдиради. Бундан норози фуқаро Нукус шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Натижада, фуқарога модемнинг пули қайтариб берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раисининг Ёшлар масаласи бўйича  ўринбосари, Матбуот ва ахборот сектори бошлиғи Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар