Қўнғиротда содир бўлган ЙТҲда 31 ёшли фуқаро вафот этди

  Қўнғирот туманида хоразмлик 45 ёшли Х.М. бошқарувидаги LADA-Largus машинасини туман ҳудудидан ўтувчи «Ғузор—Бухоро—Нукус—Бейнеу» йўлида ҳайдаб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган қашқадарёлик 55 ёшли И.К. бошқарувидаги Mercedes-Benz юк машинасининг орқа томонига урилиб, ағдарилган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, воқеа 25 июнь куни содир бўлган.

Оқибатда LADA-Largus ҳайдовчиси ва йўловчиси 60 ёшли Ф.М. исмли аёл жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Шунингдек, 31 ёшли яна бир йўловчиси А.Б. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлимлар