Амударёдаги ёшларга «Ёшлар уйи» топширилди

Мана 30 июнь «Ёшлар» кунига ҳам саноғли кунлар қолди. Айни пайтда жойларда “Ёшлар ойлиги” доирасида турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Ойлик доирасида Амударё туманида қурилиб тугатилган, кўп қаватли турар жойлардан 3 нафар ёш оилага «Ёшлар уйи»нинг калитлари топширилди. Уй калитларини топшириш маросимга Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурорнинг биринчи ўринбосари Эркабай Таджиев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистондаги «Халқ қабулхонаси» раҳбари Ҳакимбай Халимов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Зухра Ибрагимова, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ёшлар ва ОАВ вакиллари қатнашди. Унда имтиёзли равишда берилаётган уйларда яратилган имкониятлар хусусида сўз борди. Туман ҳокими ёшларни янги уй билан қутлади. Энди бу ёшлар янги уйларда янги ҳаёт бошлайди.

Манба: "Kar24.uz"

Бўлимлар