Тўрткўлда оилавий корхона бу йил 730 минг АҚШ долларлик маҳсулотни экспорт қилди

Тўрткўл туманидаги “Тўрткўл тупроғи” оилавий корхонаси раҳбари Шавкат Айитбоев бу йил унинг корхонаси 730 минг АҚШ долларлик маҳсулотни экспорт қилгани ҳақида "Қорақалпоғистон тонги" газетасига маълум қилди.

"Бундан икки йил муқаддам биз ҳам “Тўрткўл тупроғи” оилавий корхонаси фаолиятини йўлга қўйган эдик. Қиймати 30 минг АҚШ долларилик замонавий технология билан таъминланган корхонамиз жамоаси асосан кунжут етиштириш ва уни қайта ишлаш билан шуғулланади.

Ўтган йили 170 минг АҚШ долларилик маҳсулотимизни экспортга жўнатган бўлсак, жорий йилнинг шу кунигача ушбу кўрсаткич 730 минг АҚШ долларини ташкил этди. Йил охиригача эса 1 миллион АҚШ долларилик маҳсулотни чет эллик буюртмачиларимизга етказиб беришни ният қилганмиз. 

Фаолиятимизнинг янада самарали бўлишида юқорида қайд этилган Фармон муҳим омил бўлади, деб ишонаман", - дейди тадбиркор.

KRuz.uz'нинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар