Нукус туманида намунавий никоҳ ва суннат тўйлари ўтказилди


Куни кеча, Нукус туманида Нукус туман ҳокимлиги ва Ёшлар иттифоқи Нукус туман Кенгаши билан биргаликда  30  июнь – «Ёшлар куни» байрами муносабати билан тумандаги кам таъминланган 5 нафар ёш оилаларнинг никоҳ ва 5 боланинг суннат тўйлари намунавий таризда ўтказилди. 


Тўйни Нукус туман ҳокими Ажинияз Сейтахов очиб бериб, ташриф буюрган меҳмонлар ва ёш келин-куёвларга, тўй болаларга  тилаклар билдирди ва байрам билан табриклади. 


Шодиёнада 5 нафар ёш оиланинг «Ёшлар сайли» билан давом этиб, бахтли ёшларга  никоҳ гувоҳномалари шахсан топширилди. 
Нукус туман ҳокимлиги ва Ёшлар иттифоқи Нукус туман Кенгаши томонидан ёш оилаларга ва тўй болаларга байрам совғалари туҳфа этилди.

Бўлимлар