Қорақалпоғистонлик каратэчи "Tashkent Open"да биринчи ўринни эгаллаб, Осиё чемпионатида қатнашадиган бўлди

Қорақалпоғистонлик каратэчи "Tashkent Open"да биринчи ўринни эгаллаб, Осиё чемпионатида қатнашадиган бўлди

Жорий йилнинг 28-30 июнь кунлари Тошкент шахрида спортнинг Каратэ WКФ тури буйича "Tashkent Open" мусобақаси булиб ўтди. Ушбу мусобақа шу йилнинг 19-21 июль кунлари пойтахтимиз Тошкент шахри мезбонлик қиладиган Осиё чемпионати учун саралаш вазифасини ҳам ўтаб берди.

 Эркаклар уртасида +84 кг вазн тойифасида иштирок этган қорақалпоғистонлик спортчи Руслан Қалжанов мусобақа ғолиблиги билан бирга Осиё чемпионати йўлланмасини ҳам қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон каратэ миллий федерациясининг Халқаро тоифадаги ҳаками Ажинияз Мамбеткаримов хабар берди.

Бошқа вазн тоифаларида иштирок этган қорақалпоғистонлик спортчилар Осиё чемпионати йулланмасини бой беришди. 

Эслатиб утамиз мана бир неча йилдирки Қорақалпоғистонлик спортчилар бундай нуфузли мусобақада иштирок этмаётган эди. Спортчимиз "Миллий ва олимпия спорт турлари буйича Нукус Олий махорат спорт мактабида, мураббий Бекниязов Бахадир қул остида шуғулланади.

Бўлимлар