«Мард ўғлон» давлат мукофотини Қорақалпоғистондан кимлар қўлга киритди?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4367-сон қарорига мувофиқ бир гуруҳ ёшларга «Мард ўғлон» давлат мукофот топширилди. 

Қорақалпоғистондан ушбу мукофотни икки нафар ёш, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий қисм гуруҳ катта офицери Машарипов Элёр Шомурод ўғли ва Нукус спорт коллежининг 3-босқич ўқувчиси Раджапов Алишер Мухадиновичлар қўлга киритишди.

Мукофотни "Ёшлар куни"да Нукусда Амфитеатрда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Т.Ерниязов  тантанали тарзда топширди.

 

Бўлимлар